“Инсонийлик биз ўзга инсонларга қандай муомала қилишимиз билан белгиланмайди.
Инсонийлик биз ҳайвонларга қандай муомала қилишимиз билан белгиланади.”
Чак ПАЛАНИК

Бошпанамизда боқилаётган қаровсиз қолган ҳайвонлар ёрдамга муҳтож

Ҳайвонларимиз учун энг муҳими – овқат.
Ҳар куни икки марта овқатлантириш учун бир неча юз килограмм гўштли субпродуктлар ва бир қоп ёрма кетади (ўн килограммлик қозонларда сабзавотлар қўшиб бўтқалар пиширилади). Қуруқ озуқалар ҳам ярайди.
Ҳудудни тозалаш, ҳайвонларни ўйнатиш учун кўнгиллиларнинг ёрдами зарур.
Кўрпалар, дорилар, қурилиш материаллари, озиқ-овқатларини олиб келиш, ҳайвонларни клиникага олиб бориш учун транспорт керак. Транспорт айниқса стерилизация даврида жуда долзарб.
Энг муҳими қарамоғимиздаги хар бир ҳайвон ўз уйи ҳақида орзу қилади. Ижтимоий тармоқлар, одамлар орқали ҳайвонларимизга ғамҳўр уларни яхши кўрадиган эгаларини топишга ёрдам беринг.
Қарамоғимиздаги ҳайвонларнинг энг катта орзуси унга ҳиёнат қилмайдиган, кўчага ҳайдаб юбормайдиган, бир бурда нони билан бўлишадиган дўсти бўлишидир.
Facebook тармоғида бизнинг гуруҳимиз бор, албатта унга киринг.
Ҳар шанба куни Бошпанага бепул транспорт ташкил қиламиз, ҳамма анонслар группага ташлаймиз.

Агар сизда келишга ва шахсан ёрдам беришга, ҳайвонни боқиб олишга имконият бўлмаса ҳам, бу ҳайрли ишни ривожлантиришга ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.
Payme тўлов тизими орқали бошпанамизга ёдам кўрсатишингиз мумкин:
- Payme тўлов тизимига киринг;
- «Хизматлар учун тўлов»ни танланг;
- «Хайр-саҳоват» бўлимини танланг;
- Hayot бошпанаси логотипини топинг;

- бошпана логотипи ёзилган тугмани боссангиз, Qarovsiz Qolgan Hayvonlarni ximoya qilish jamiyati МЧЖ очилади;
- тўлов суммасини кўрсатинг;
- тўлаш тугмасини босинг.

Ёки CLICK тизими бўйича тўлаш мумкин.




"Биз уй қурмоқдамиз"

Бошпана қуриш учун ер 2013 йилда ажратилган эди.
Лекин, фақат 2018 йилда бошпана тўлиқ юридик манзилга эга бўлди.
Ҳусусий тадбиркорлар ва компаниялар бир неча ўн тонна цемент, профнастил, ёғочлар совға қилишди.
Ҳозирда биз ошхонани қуряпмиз. Бошпана тоғда жойлашган, у ерда кучли шамол бўлгани сабабли овқат пишириш қийин.
Шунинг учун ҳайвонларимизга бемалол овқат пишириш имкони бўлган ёпиқ хона қуриш керак.

Кейинги режаларимиз қурилиш ҳудудини кенгайтириш.
Бизга 3 гектар ер ажратилган, буж уда ката жойда бошпанани ўзини, карантин зонасини жойлаштириш ва ҳатто ўз клиникамизни очишимиз мумкин.
Ҳозир қарамоғимиздаги ҳайвонларни стерилизация қилиш муаммоси мавжуд, бизда ҳайвонлар операциядан кейинги даврда жой ҳам йўқ.
Ҳайвонларни посёлкамиздан шаҳарга олиб келиш ҳам жуда муаммоли иш.
Шу сабабли мақсадимиз операцияни шу ернинг ўзида ўтказиш учун ахталаш ва стерилизациялашга лицензия олиш.
Ҳозирда операция ўтказиш учун ускуналар ва таҳлиллар учун асбоблар етказиб беришга тайёр бўлган ҳорижий ташкилотлар билан музокаралар олиб бормоқдамиз.

Ҳозирда ҳудудда вақтинчалик вольерлар қурдик. Бўлажак бошпанамизнинг тўлиқ лойиҳаси ҳам бор.
Маҳаллий йирик компаниялардан бири бошпана қурилишини ўз зиммасига олиши мумкин, чунки ўз кучимиз билан бу ишни амалга оширишимизга имкон йўқ.

Лекин биз фаоллик билан изланишдамиз, яқин кунларда ҳайвонларимизга яхши, иссиқ бошпана қуришга умид қиламиз.
Ватанимиз учун бу йирик ва аҳамиятли лойиҳадир.